ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Янгиликлар

5

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ва  Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон  Ёзувчилар Уюшмаси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот Агентлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси томонидан болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб вояга етишига хизмат қиладиган болалар қўшиклари, шеърлари ва ҳисоб шеърларни яратиш бўйича республика  ижодий танлови эълон қилинади.

Танловга  ёшидан қатъий назар республикада фаолият юритадиган бастакор, шоирлар,   болалар ижодий жамоалари, мусиқа ва санъат мактабларидаги ижодкорлар таклиф этилади.

Танлов 2 босқичда ташкил этилади.

1-босқичи – ҳудудий босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалар томонидан худудий Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари бошқармалари,  Ёзувчилар Уюшмаси ҳудудий бўлимлари томонидан ташкил этилади.

Танловга ижодий ишлар – 2016 йилнинг 1 февралидан – 1 апрелигача Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларда қабул қилинади.

Номзодларни саралаш  2016 йилнинг 1 апрелидан-5 апрелига қадар амалга оширилади.

Танловнинг 2-босқичи – республика саралаш босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Танлов иштирокчиларини рўйхатга олиш, ижодий ишларни қабул қилиш 10 апрелдан – 25 апрелгача,

номзодларни саралаш – 26 апрелдан – 30 апрелгача  ташкил этилади.

Танлов қуйидаги 3 та йўналиш бўйича ўтказилади.

– энг яхши янги қўшиқ;

– энг яхши  шеър;

– энг яхши хисоб шеъри.

Танловда ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган бастакор, шоирлар ва ижодий жамоалар 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида эълон қилинади ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар:

Батафсил маълумот учун телефонлар:

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси – 256-87-57, 252-14-57

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги – 239-41-27

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги – 239-41-99

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси – 227-08-25

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси – 233-08-67

   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши веб-сайтидан олинди.

Print Friendly, PDF & Email