1 июнь «Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Тошкент туманида ҳайрия тадбири ўтказилди

Yangiliklar

     1 июнь “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳокимлиги, туманда фаолият кўрсатаётган тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари ҳамда ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида 2018 йилнинг 1 июнида Тошкент тумани марказида жойлашган “Муҳаббат” ресторанида 260 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, махсус ҳисобдан чиқарилган оилалар фарзандлари ҳамда 40 нафар ногиронлиги бўлган болаларни маънавий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими Х.Шакиров очиб берди ҳамда ноз неъматлар билан безатилган дастурхон атрофига жам бўлган болажонларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг санъат усталари, бадиий ҳавоскорлик тўгараклари аъзолари, 16, 26, 31-умумтаълим мактаблари ўқувчилари, мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Болаларга дастурхондаги ноз-неъматлардан ташқари миллий таомларимиздан палов, ширинликлар ва музқаймоқлар тортилди. Тадбир якунида тармоқ касаба уюшмаси Тошкент тумани кенгашлари ва қўмиталари томонидан 300 нафар болаларнинг барчасига “LEGO” конструктор ўйинчоқлари совға қилинди. 

Print Friendly, PDF & Email