Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида аёллар ва болалар кийим-кечаги ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Trend Tex” текстиль корхонаси иш бошлади. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Мамлакатимизда енгил саноат тармоғи, тўқимачилик корхоналари фаолиятини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, пахта хомашёсини қайта ишлашни янада кенгайтириш ва сифатли маҳсулотлар тайёрлашни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Оҳангарон вилоятнинг йирик саноат марказларидан бири бўлиб, ҳудудда маҳаллий хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи корхоналар сони тобора ортиб бормоқда. Президентимизнинг жорий йил 5-10 январь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, шаҳарда янги қувватлар ташкил этиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилган, – дейди Оҳангарон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Нурбоев. Дастурга асосан, жорий йилда 11 лойиҳа амалга оширилиб, 1 минг 800 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Ҳозирги кунга қадар 2 лойиҳа, жумладан, “Trend Tex” лойиҳаси амалга оширилди. Корхона маҳсулотларининг 80 фоизи экспорт қилинади. Замонавий тикув дастгоҳлари билан жиҳозланган корхонада тикув, дазмоллаш ва қадоқлаш цехлари фаолияти йўлга қўйилган. 180 киши иш билан таъминланган корхонада ишчилар учун барча шароит яратилган. Аслида, корхона 500 ўринга мўлжалланган, – дейди “Trend Tex” текстиль корхонаси иш юритувчиси М.Абдураҳимова. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши билан ушбу ўринларни тўлдирамиз. Айни пайтда уюшмаган ёшлар, ишсизлар, эҳтиёжманд аҳоли ишга олинди. Жумладан, 5 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оила вакили, 3 нафар ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги таъминланди. Тикувчилик мажмуасида ишчи-ходимлар учун шинам ошхона, иссиқ овқат ва транспорт хизмати ташкил этилган. Коллежда тикувчи-модельер йўналишида таҳсил олганман, -дейди ёш тикувчи Н.Қурбоналиева. Маҳалламизда мен каби тикувчи тенгдошларим кўп эди. Ушбу корхонанинг иш бошлагани айни муддао бўлди. Мутахассислигим бўйича ишлаётганимдан хурсандман.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: