Мамлакатимизда сайёҳлик соҳасининг ҳуқуқий асосларини изчил мустаҳкамлаб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу эса айни вақтда, давлатимиз томонидан касаба уюшмаларидаги туризм ва туристик инфратузилмани ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, миллий туристик хизматларни халқаро сайёҳлик бозорларига фаол интеграциялашувида нечоғлик кўмаклашаётганлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли, қарори ижроси бўйича вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Шу жумладан Тошкент вилоятида жойлашган диққатга сазовор қадамжоларга сайёҳатларни уюштириш масаласига катта эътибор қаратилиб, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини сайёҳатлари ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йил 26 февралдаги 9-44 “с” сонли “Ўзбекистон бўйлаб сайёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг иштироки тўғрисидаги раёсат қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 15 май куни вилоят бирлашма Кенгаши ходимлари Зангиота зиёратгоҳига ташриф буюрдилар.
Ушбу ташриф Бирлашма ходимларида катта таасурот қолдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: