Нурафшон шаҳрида ҳалқаро меҳнат ташкилотининг аъзоси Жана Кастаки иштирокида семинар ўтказилди

Yangiliklar

Барчамизга маълумки, ҳалқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимизда болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйилганлини тан олиб ўз баҳоларини берган ва мамлакатимизда мавсумий ишларда мажбурий меҳнатнинг кўринишларини бартараф этиш бўйича ишлар мунтазам амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, болалар ва мажбурий меҳнат бўйича Ўзбекистон қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилган, асосий ижрочи орган ҳукумат ҳам турли қарор ва фармойишлар қабул қилиб мамлакатда мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича аниқ ва мунтазам чора тадбирлар ишлаб чиқарилмоқда.

Мазкур масала юзасидан жорий йилнинг 14 май кунидан 26 май кунига қадар Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти экспертлари иштирокида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида давлат органлари, Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фермерлар салоҳиятини ошириш ва пахта йиғим теримида болалар меҳнати, мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилган. Ишлаб чиқилган махсус жадвалга асосан Тошкент вилоятининг вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва нодавлат нотижорат ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари учун 14-май куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги Оила маркази биносида Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти(ХМТ)нинг эксперти Жана Кастаки, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Ш.Собиров ва вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева бошчилигида семинар ўтказилди. Семинарга вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, Ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси, Молия бошқармаси, Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи кенгаши, Фермерлар уюшмаси, «Маҳалла» Фонди, Касаба уюшмалари бирлашмаси, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари , шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинди.
Семинарда Халқаро меҳнат ташкилотонинг эсперти Жана Кастаки ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси Кенгашининг ХМТнинг сертификатига эга бўлган ўқитувчи-тренери, юридик бўлим мудири Н.Темиров томонидан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга йўл қўймаслик чораларини кўриш, турли вазиятларда кўриладиган чоралар ва мазкур масала юзасидан вилоятда мониторинг олиб бориш тартиби ва мажбурий меҳнат масалалари билан боғлик вазиятлар муҳокама қилинди.  Семинарда жами 20 киши қатнашди. Семинар тренингда экспертлар томонидан мажбурий меҳнатга қарши қаратилган лавҳалар, турли видео роликлардан фойдаланилиб, асосан интерактив, савол-жавоблар тарзида олиб борилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email