Ҳар йили 12 май–Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда, шу жумладан, юртимизда ҳам кенг нишонланади. Жорий йилги Ҳалқаро ҳамширалар куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан “Саломатлик–инсон ҳуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” шиори остида ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан 2018 йилнинг 10 май куни Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Касаба уюшма туман Кенгаши ҳамкорлигида “Ҳамшира–2018” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик танловда 11 нафар ҳамширалар иштирок этди. “Ҳамшира–2018” кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилиб, ғолибларга Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари топширилди. Таниқли санъаткорларнинг чиқишлари кўрик-танлов иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: