Спорт — саломатлик гарови!

Yangiliklar

     Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатлигини тиклаш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш мақсадида Тошкент вилоятининг Тошкент туманида “Спорт -саломатлик гарови!” спорт мусобақаси жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказилди.

Иштирокчилар спортнинг қуйидаги турлари бўйича: “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси “Моҳир ҳужумчи”, “Тезлик” эстафетаси, “Эпчиллик” эстафетаси , “Арқон тортиш” бўйича беллашдилар.
Мусобақада I-,II-,III- ўринларни эгаллаган ходимлар ҳамда “Энг чаққон иштирокчи ”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Фаол иштирок этган иштирокчи”, номинациялари совриндорлари касаба уюшмалари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email