Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан берилган узайтирилган дам олиш кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор жойларга ва юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди.
Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларга ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатлари уюштирилди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида тадбирлар режаси тасдиқланиб, ташкилотлар миқёсида экскурциялар ташкил этилди.
Мазкур тизимли ишлар натижасида вилоятдаги корхона, ташкилотларда меҳнат қилаётган ҳодимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини жорий йилнинг 18 мартидан 22 мартига қадар юртимиз ҳудудларидаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга саёхатлари ташкил қилинди.
Корхона ва ташкилот ишчи-ходимлари касаба уюшмалари томонидан жорий этилган 50 фоизли чегирма асосида Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент шаҳарларига саёҳат қилдилар.
Жорий йилнинг 19 март куни “Кasaba sayr” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда вилоят бирлашма Кенгашининг ходимлари ва корхона ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Саёҳатчилар Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор тарихий обидалар ва зиёратгоҳларда бўлдилар. Жумладан: “Имом ал-Бухорий мажмуаси”, ”Хўжа Дониёр мақбараси”, “Амир Темур” мақбараси”, “Мирзо Улуғбек расадхонаси”, “Регистон мажмуаси” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мақбарасини зиёрат қилдилар.
Ташкил этилган мазкур саёхатлар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида катта тассурот қолдириб, байрам кунлари учун уларга муносиб совға бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: