Оила — ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия масканидир. Бизнинг мустақил юртимизда оилага бўлган эътибор азалий қадриятлар, миллий урф-одатлар билан чамбарчас боғланган ҳолда кўзга ташланади. Оила, жамият ва давлат тушунчалари доимо уйғунликда, муштарак ҳолда тилга олинади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Соғлом оила” шиори остидаги оилавий спорт мусобақаларининг 1-босқичи корхона ташкилотларда, 2-босқичи туман-шаҳарларда юқори савияда бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали оила аъзоларининг ўз саломатлигига масъулият хиссини шакллантириш мақсадида ўтказилди.
Оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи 2018 йилнинг 2 март куни Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ –кон металлургия комбинати” АЖ га қарашли Спорт мажмуасида ўтказилди.
Мазкур мусобақада 44 нафар ҳодимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Мусобақа қатнашчилари “Югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш”, “Моҳир хужумчи”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, “Тезлик эстафетаси”, “Эпчиллик эстафетаси”, “Арқон тортиш мусобақаси”, “Бир жамоа эстафетаси” каби шартлар бўйича беллашдилар.
Ниҳоятда қизғин кечган спорт мусобақаси натижаларига кўра, Олмалиқ шаҳридан Масидиқовлар оиласи 1-ўринни (қиз болали оила бўйича) қўлга киритди.
Тошкент туманидан Руфатовлар оиласи (ўғил болали оила бўйича) 1-ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолиблари ва унда фаол иштирок этган қатнашчилар Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари биирлашма Кенгашининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мусобақа иштирокчилари қўйидаги қўшимча номинациялари бўйича ҳам тақдирланди:
“Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Фаол иштирок этган оила”.
Иштирокчилар касаба уюшмалари томонидан мехнат жамоаларида ходимларни саломатлигини мустахкамлаш мақсадида ташкил этилган турли спорт тадбирлари, ишчи ходимлар учун кенг имкониятлар яратиб бераётгани натижасида ўзларининг саломатлигига маъсуллик ҳисси ортиб бораётгани ҳақида таъкидлаб ўтдилар.
Мусобақа сўнгида хонандалар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар иштирокчиларга завқ бағишлади.
Болажонларнинг эса қувончилари чексиз. Улар ҳам спорт тадбири ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: