Соғлом оила

Yangiliklar

“Соғлом оила” шиори остида ўтказиладиган оилавий спорт мусобақалари ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оила аъзоларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида уч босқичда ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, оилавий спорт мусобақасида корхона, ташкилот, муассасалардаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари спортнинг оммавий турлари бўйича беллашадилар.
Мазкур мусобақа Тошкент вилоятидаги корхона ва муассасаларда кўтаринки руҳда ўтказилди.Оилавий спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий мақсад корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилишдан ва корхона, ташкилот ва муассасалардаги ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спорт билан оилавий шуғулланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Мусобақанининг 1-босқичи 15-январдан 12–февралгача корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилди.
Мусобақани юқори савияда ўтказилишини назорат қилиш бўйича ҳакамлар хайати жалб этилди.
Мусобақада 2 тадан оила иштирок этиб, биринчи оила таркибида ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган ўғил бола, иккинчи оила таркибида ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган қиз боладан иборат жамоа иштирок этди. Жамоа таркибига меҳнат жамоаларида ишлаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари киритилди.
Мусобақа қуйидаги шартлар: “Югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш”, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси ,“Моҳир ҳужумчи”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, “Тезлик эстафетаси”, “Эпчиллик эстафетаси”, “Арқон тортиш”, “Бир жамоа эстафетаси”, “Бадминтон мусобақаси”, “Шашка”,” Шахмат” спорт турлари бўйича ўтказилди.
Мусобақа иштирокчилари қўйидаги “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Фаол иштирок этган оила” қўшимча номинациялари бўйича ҳам тақдирландилар.
Мусобақада I-ўрини эгаллаган жамоалар ҳамда номинациялар совриндорлари тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирландилар.
Ғолибликни қўлга киритган жамоалар 2018 йилнинг 20 февралигача ўтказиладиган туман, шаҳар босқичларида қатнашиш бўйича йўлланмани қўлга киритдилар.
Жорий йилнинг 10 февраль куни “Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖда” ўтказилган оилавий мусобақада Вячеслав Царков ҳамда Муроджон Полвоновларнинг оилалари ғолибликни қўлга киритиб шаҳар босқичига қатнашиш учун йўлланма олдилар.
Тадбир сўнгида санъаткорларнинг чиқишлари мусобақа иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email