Тошкент вилояти ИИБ ходимларига унвон ва махсус сумкалар топширилди

Вилоят янгиликлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Тошкент вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Алламурадов халқ тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар жараёнида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, бир қатор ходимларга ички ишлар вазирлиги буйруғи асосида навбатдаги унвонлари ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси ходимларига махсус сумкалар тантанали равишда топширилди.

Манба: daryo.uz

Print Friendly, PDF & Email