Жамоа шартномаси бажарилишининг муҳокамаси ўтказилди

Yangiliklar

IMG_0609

Тошкент вилояти, Паркент тумани 34-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан 2016 йил 4 февраль куни меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Равшаной Газиева ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофа қилиш бўлим мудири Ботир Мирзаевлар иштирок этишди.

Умумий йиғилишда Паркент тумани 34-умумий ўрта таълим мактабида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори Тўлқин Турсунов ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Дониёр Тошпўлатовларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини 2015 йилда бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси комиссия аъзоси Исмат Ёқубхонов томонидан йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, жамоа шартномаси ва унинг иловаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тайёрланган лойиҳа касаба уюшма қўмитаси раиси Дониёр Тошпўлатов томонидан ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш қатнашчилари томонидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

IMG_0588

IMG_0594

IMG_0595  IMG_0614

IMG_0619

Print Friendly, PDF & Email