Ўзбекистон республикаси президенти «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат билан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига: Коллектив шартномаларга ходимларнинг жамоавий ва оилавий ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш бўйича ҳар йили давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўз ходимларининг камида 10 фоизини оила аъзолари билан дам олишга (ички туризм) юборишни назарда тутувчи нормани рағбатлантириш чораси сифатида киритиш;
Ходимларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ меҳнат таътилининг ишлатилмаган қисми ҳисобидан уларга қулай бўлган вақтда саёҳат ва дам олиш учун ортиқча ишланган кунга дам олиш муддатини фаол равишда тақдим этиш;
Дастур чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида ҳар йили 30 декабрга қадар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун туристик-экскурсион турлар ташкил этиш жадвалини тасдиқлаш тавсия этилди.
Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасига давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларга маҳаллий туроператорлар билан ҳамкорликда гуруҳ саёҳатлари ташкил этишга кўмак кўрсатиш, шунингдек, меҳмонхона ва транспорт ташкилотларига уюшган турларга, яшаш ва сафар (парвоз)ни эътиборга олган ҳолда, имтиёзлар тақдим этиш бўйича таклифлар юбориш вазифаси юкланди.
Манба: KUN.UZ
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: