Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонида режа асосида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасаларда, “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси”, “Хотирангиз қалбларда мангу” мавзуларида хотира кечалари ва учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар, “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти асарлари” номли кўргазмалар ташкил этилди. Касаба уюшма аъзоларининг Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташрифи ташкил этилди.
Тадбирларда таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари таклиф этилди. Меҳнат жамоаларида ўтказилган “Маънавият соат”ларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорини мазмун моҳияти ишчи- ходимларга кенг тушунтирилди.
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонида 2018 йилнинг 29 январь куни “Ўзбекгеофизика”А/Ж Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят “Маънавият ва маърифат” марказининг бир гуруҳ тарғиботчилари иштирок этди.
Бирлашма Кенгашининг Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Одилхонова, “Ўзбекгеофизика”А/Ж касаба уюшмаси қўмита раиси Б.Муротовлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг ҳаёт йўли ва иш фаолияти ҳақида маъруза қилдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: