Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатномаси ва шахсан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Отабек Бахриддинович Муродов томонидан 2018 йил 16 январда тасдиқланган “Йўл харитаси”дан келиб чиқиб, “Аҳоли бандлигини таъминлашда-тадбиркор ўрни беқиёс” шиори остида вилоятнинг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Жисмоний тарбия институти спорт мажмуасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бандлик соҳасида янгича ёндашувларни жорий этишга хизмат қилмоқда.
Мазкур бўш иш ўринлари ярмаркасида мингдан ортиқ фуқаролар, жумладан ҳар-бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бугунги кунда ишсиз бўлган фуқаролар, кам таъминланган оила вакиллари, муқаддам судланганлар, чет элдан қайтиб келган, тиббий маълумотга эга олий ўқув юртини ҳамда касб-ҳунар коллежларини битирганлар, нафақадаги ҳарбий хизматчилар, хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ишсиз бўлган оила аъзолари иштирок этди.
Шунингдек, бугунги бўш иш ўринлари ярмаркасида барча туман (шаҳар)лардан 265 та ташкилотлар, бирлашмалар, муассасалар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналар, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қурилиш корхоналари ўзларининг фаолият йўналишларига доир кўргазмалар ҳамда 500 минг сўмдан 1,5 млн. сўмгача бўлган ойлик маош бериладиган 4473 та мавжуд бўш иш ўринлари (вакансиялари) маълум қилган ҳолда, иштирок этиб, жалб қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан мақбул келган ишсиз фуқароларни 230 нафари шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. 400 нафар кишига йўлланмалар берилди.
Ярмаркада иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг ихтиёрига кўра шаҳар ва туман ҳокимликлари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тадбиркорлик субъектлари, бошқа ташкилотлар буюртмачи иш берувчи сифатида фуқароларни жамоат ишларига ҳам мунтазам равишда жалб этди.
Маърузачилар томонидан ишсиз, иш изловчи шахс сифатида рўйхатга олинган фуқаролар жамоат ишларида қатнашиб, ўзига, касбига мос ишларга жойлашиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.
Бунда белгиланган тартибларга асосан иш ҳақи низомда белгилаб қўйилган талаб асосида тўланади.
Ярмаркада Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳам муносиб иштирок этди.
Бекобод, Оҳангарон, Қибрай, ва Тошкент туманида яшовчи тикувчилик ишларини бошлаб касаначилик билан шуғилланиш истагида бўлган беш нафар эҳтиёжманд аёлларга тикув машиналари совға қилинди.
Тошкент туманида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Дилфуза Қаландарова Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган чексиз ғамхўрликлар учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: