Касаба уюшмалари-болаларга!

Янгиликлар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ёшларга оид давлат сиёсатни амалга оширишга қаратилган тадбирлари Дастури ва “Касаба уюшмалари–болаларга” акцияси доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 13 январь куни Бўка туманида жойлашган 15-сонли Меҳрибонлик уйида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир вилоят бирлашма Кенгаши ҳамда “Меҳржон” Маданият маркази васийлик Кенгаши томонидан ўтказилди. 15-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй, қўшиқ ва рақслар томошабинларда катта таъсурот қолдирди. Тадбирда  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Одилхонова сўзга чиқиб, болажонларни Янги йил байрами ҳамда 14-январь Ватан ҳимоячилар байрами билан қизғин табриклар экан, ушбу меҳрибонлик уйида ҳам Китобхонлик-саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар кўплаб ўтказилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Тадбир сўнгида бирлашма Кенгаши томонидан 100 га яқин китоблар 15-сонли  Меҳрибонлик уйи кутубхонасига совға сифатида тақдим этилди. 

 

Print Friendly, PDF & Email