Мардлар қўриқлайди – Ватанни

Yangiliklar

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларда “Маънавият соатлари” ҳамда маданий-маърифий тадбирлар  ўтказилди.

Мазкур тадбирлар Меҳнаткашлар ва ёшлар орасида мамлакатимиздаги тинч ва осуда ҳаёт қадрининг мазмун-моҳиятини, кенг тарғиб этиш, уларда Ватан ҳимоясини таъминлашдек муқаддас бурч, ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашда касаба уюшмалари ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлашга қаратилди.

Мазкур тадбирларда ҳарбийлар, ёшлар, фаҳрий ҳарбий хизматчилар ҳамда санъаткор, шоирлар иштирок этди.

Байрам муносабати билан тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати Чегара қўшинлари 9117-сонли ҳарбий қисмида ҳамда барча туман шаҳарлар харбий қисмларида санъаткор ва ёзувчи, шоирлар, ҳарбий фаҳрийлар ва ҳокимликлар билан  ҳамкорликда ўтказилди.

Мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган Бекобод туманида туғилган мард ўғлон чегарачи Иномжон Ибрагимовнинг ҳотираси ёд этилиб, хонадонига, таҳсил олган мактабига борилиб дўстлари ва яқинлари, ҳарбийлар томонидан хотиралар эсланди. Тумандаги Педагогика коллежида ёшларга “Жасоратлик ва мардлик” дарслари ўтказилди.

Мардлар ҳотираси мангудир.

Print Friendly, PDF & Email