2018 йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари — юрт тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолатидир” мавзусида Маънавият соати ўтказилди.
Мазкур тадбир Меҳнаткашлар ва ёшларда орасида мамлакатимиздаги тинч ва осуда ҳаёт қадрининг мазмун-моҳиятини, кенг тарғиб этиш, уларда Ватан ҳимоясини таъминлашдек муқаддас бурч, ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашда касаба уюшмалари ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлашга қаратилди. Вилоятдаги туман, шаҳар касаба уюшмаси раислари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилоти қўмита раислари, касаба уюшмаси фаоллари, фаҳрий ҳарбийлар ва ёшлар иштирок этди. Тадбирда вилоят Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ш.Жумаев маъруза қилди.
Вилоят Бирлашма Кенгаши раиси Ш.Собиров сўзга чиқиб, меҳнат жамоаларида мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимини ислоҳ қилиш ва унинг қудратини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган давлат сиёсатини тарғиб қилиш, — миллий армиямиз мамлакатимиз мустақиллигини сақлаш, сарҳадлар даҳлсизлигини таъминлашнинг ҳамда Ватанимиздаги тинч ва хотиржам ҳаётнинг кафолати эканлигини тушунтириш, ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ёшлар ўртасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор тадбирлар ташкил этилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 11 январь куни Қуйичирчиқ туманидаги “Дўстлик” тўйхонасида ҳам байрам дастурхони ёзилиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш мақсадида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Бирлашма Кенгашининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: