Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорни бажарилишини таъминлаш юзасидан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг тегишли хужжатлари қабул қилинган. Жумладан, Олмалиқ шаҳар хокимлиги билан ҳамкорликда шаҳардаги эхтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб уларга режа асосида моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келинмоқда . Янги йил арафасида Олмалиқ шаҳридаги “Кимёгарлар маданият саройи”да Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 111 нафар кам таъминланган оилаларга замонавий маиший техникаларни топшириш маросимини ўтказди. Ушбу тантанада совғалар топшириш билан бирга Олмалиқ шаҳридаги бадиий жамоаларнинг катта концерт дастури намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари Мамлакатимиз раҳбарига ўз миннаддорчиликларини исхор қилдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: