Вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постлари тугатилади – Президент

Viloyat yangiliklari

Вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постлари тугатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

«Ҳозирги вақтда вилоятлар ўртасида йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида 60 дан зиёд бундай пост мавжуд. Энди тасаввур қилинг, оддий одам Хоразмдан Тошкентга машинасида бормоқчи бўлса, йўлда 17 та постдан ўтади. Фарғона водийсидан келаётган киши эса 8 та ана шундай постга дуч келади», дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.

«Хоразмдан келаётган одам қанча постдан ўтади. Тўхтатади, кеча ичган боши оғрияпти, пул олиши керак, унга беради, кейин Самарқанд, Жиззах…», деди президент.

Шу муносабат билан вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлиги таъкидланди.

Manba: kun.uz

Print Friendly, PDF & Email