Мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътибор қозониши, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида мустаҳкам замин бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан вилоят тадбири 2017 йил 5 декабрь куни Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида ўтказилди.
Ушбу тадбирда вилоятимиз равнақига ҳисса қўшган меҳнат фаҳрийларига вилоят Бирлашмаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан шаҳар ва туманларда, меҳнат жамоаларда ўтказилган тадбирларда касаба уюшмалари фаол иштирок этди.
Меҳнат жамоаларида Конституциянинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилилиб, соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда, Конституцияда виждон эркинлиги тамойили мустаҳкамлаб қўйилганлиги, диний қадриятлар тикланганлиги ҳамда юртимизнинг тинчлиги ва барқарорлигига шукроналик ҳиссини оширишга қаратилган маърузалар тингланди.
“Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчилар, меҳнат фахрийлари, ёлгиз кексалар, ва кам таъминланган оилаларга байрам совғалари тақдим этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: