Ҳозирда вилоятдаги кўплаб корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг 2015 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоаларининг умумий йиғилиш ва конференциялари ўтказилмоқда. Шундай умумий йиғилишлардан бири жорий йилнинг 2 февраль куни Оҳангарон туманидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилиб, унда муассасанинг 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси тадбирларининг 2015 йилда бажарилиши бўйича муҳокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилишда муассаса раҳбарияти, барча ходимлар ва тармоқ касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Г.Салимова ҳамда раёсат аъзоси Н.Туронова иштирок этди. Жамоа шартномаси тадбирларининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори Ф.Умаров ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Э.Юсуповлар ҳисобот беришди ва жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия томонидан текширув далолатномаси билан таништирилди.
Йиғилишда муассаса ходимлари ҳам кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқиб ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Йиғилиш сўнггида жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: