Иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш касаба уюшмаларининг диққат марказидадир…

Янгиликлар

“Меҳржон” Маданият маркази васийлик Кенгаши томонидан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши билан ҳамкорликда ҳар йили махсус мактаб интернатлар ва Меҳрибонлик уйларининг иқтидорли болалари учун “Мехржон” фестивалини ўтказиши анъана тусига кирган. Бу йилги “Меҳржон-2017 фестивали жорий йилнинг 12 декабрь куни Туркистон санъат саройида бўлиб ўтди. Мазкур фестивалда Андижон, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги Мехрибонлик уйлари ҳамда махсус мактаб интернатларнинг имконияти чекланган болалари ҳам иштирок этдилар. Ушбу фестивал 50-марта ўтказилганлиги билан ажралиб туради. Ушбу юбилей фестивалида бир қатор талантли ёшлар кашф этилди. Айниқса Бўка шаҳрида жойлашган 15-Меҳрибонлик уйи тарбиячиларининг чиқишлари ҳам ҳаммага манзур бўлди. Фестивалда фаол иштирок этган жамоаларга Бирлашма Кенгашининг қимматбохо совғалари ва дипломлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email