3 декабрь – Халқаро ногиронларни химоя қилиш куни

Yangiliklar

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 28 ноябрдаги 8-113”с”-сонли “Халқаро ногиронлар кунини ўтказишда иштирок этиш тўғрисида”ги раёсат қарори асосида 3 декабрь–Халқаро ногиронларни химоя қилиш куни” муносабати билан вилоятда 2017 йилнинг декабрь ойида “Ногиронларни ва ахолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга саховат ва мурувват кўрсатиш ойлиги”  ўтказилди.Ногиронлар холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, корхона, муассаса, ташкилотлар ва  барча туман, шаҳарларда  “3-декабрь Халқаро ногиронларни химоя қилиш куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Жумладан: “3 декабрь – Халқаро ногиронларни химоя қилиш кунимуносабати билан жорий йилнинг декабрь ойида “Ногиронларни ва ахолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга саховат ва мурувват кўрсатиш ойлиги” доирасида Пискент туманидаги “Нурнигор” тўйхонасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда 15 нафар ногиронларга қимматбаҳо совғалар ва 2 нафар ногиронга ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

4 декабрь куни саховат ва мурувват кўрсатиш оилиги доирасида Оҳангорон туманидаги  “Саҳоват”уйида маданий – маърифий тадбир ўтказилиб, кексаларнинг кўнгиллари кўтарилди.

12 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашма Кенгаши ҳамда “Меҳржон” Маданият маркази ҳамкорлигида “Меҳржон-2017” фестивали ўтказилди. Фестивалда Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилояти, ва Тошкент шаҳар, меҳрибонлик ва махсус-мактаб интернат тарбияланувчилари жами 17 та жамоалар иштирок этди. Ушбу тадбир иштирокчиларига Бирлашма Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда дипломлар тақдим этилди.

“Ногиронларни ва ахолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга саховат ва мурувват кўрсатиш ойлиги”давом этмоқда.

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email