Мини-футбол бўйича спорт мусобақаси

Янгиликлар

Мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро  майдонда муносиб обрў-эътибор қозониши, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлида мустаҳкам замин бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг барча туман-шаҳарларида маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари  ҳамда  бошланғич ташкилотларда “Маънавият соатлари” ўтказилди.

Жорий йилнинг 1-декабр куни уюштирилган Мини-футбол бўйича спорт мусобақасида Зангиота тумани Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат курсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ҳам фаол иштирок этди.

Зангиота туманидан иштирок этган “Мастер деликатесов” МЧЖ жамоаси Республикадан иштирок этган 12 жамоа ичида фахрли 3-чи ўринни эгаллади.

Ғолиб жамоаларга туман Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат курсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси томонидан диплом ва қимматбахо совғалар тақдим этилди.

Мусобақа сўнгида санъаткорларнинг чиқишлари иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email