Бўш иш ўринлар ярмаркалари

Yangiliklar

Тошкент вилояти туман, шаҳарларида 2017 йил  давомида ўтказилган “Бўш иш ўринлари ярмаркалари”да иш билан таъминлашга эҳтиёжи бор аҳолини корхона, ташкилот ва муассасаларда банд қилиб қўйилган иш ўринларига фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш борасида тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашларининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб ижро учун туман, шаҳар кенгашларига юборилди. “Бўш иш ўринлар ярмаркаси”ни ўтказилиши натижасида туман шаҳарларда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Қибрай тумани Ҳокимининг 2017 йилда “Бўш иш ўринлар ярмаркаси”ни ўтказиш тўғрисидаги 2017 йил 04-октябрдаги 2203 сонли қарорига асосан Бандликга кўмаклашиш маркази ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси, “Маҳалла хайрия” жамоат фонди ҳамда туман тармоқ касаба уюшмалари билан ҳамкорликда 2017 йил 05 ноябрь куни бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ушбу тадбирда 42 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 116 та мавжуд бўлган бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Бўш иш ўринлари ярмаркасида жами 84 нафар ишсиз фуқаролар қатнашди, жумладан коллеж битирувчилардан 22 нафар ёшлар иштирок этди. 61 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди ва 33 нафари ишга жойлаштирилди, 58 нафар фуқарога тегишли маслаҳатлар кўрсатилди.

Print Friendly, PDF & Email