Адолат қарор топди ва мен севган ишимга қайтдим

Yangiliklar

Гап шундаки, касаба уюшмалари “Куч-адолатда” эканлигини яна бир карра исботлади. Ўз ҳаётим мисолида гувоҳ бўлдимки, бу ташкилот фуқароларнинг ҳақиқий ҳимоячиси ва суянчи экан. 2017 йилдан Тошкент вилоятининг “Қишлоқҳўжаликкимё” ҳудудий Акциядорлик жамиятида “Ҳуқуқий хизмат” бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келганман. “Қишлоқҳўжаликкимё” ҳудудий Акциядорлик жамиятининг 04.04.2017 йилдаги 57-к-сонли буйруғига асосан мен билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат Кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-бандига (иш берувчининг ташаббусига кўра) асосан теҳнологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ҳажмининг қисқарганлиги сабабли бекор қилинди.

2017 йил 19 июнь кунида ўз ҳақ-ҳуқуқим поймол қилинганлигини билиб, вилояти касаба уюшалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига ариза билан мурожаат қилдим. Бирлашма кенгашининг масъул ходимлари жойига чиқиб аризамни ўрганишди. Меҳнат Кодексининг 67-100-101-107-109-моддалари қўпол равишда бузилиб, мен билан тузилган меҳнат шарномаси қонунга зид равишда бекор қилинганлигини иш берувчига қонун доирасида тушунтиришди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддалари талаблари қўпол равишда бузилганлиги сабабли Тошкент вилояти, “Қишлоқҳўжаликкимё” ҳудудий Акциядорлик жамиятининг 04.04.2017 йилдаги 57-к-сонли буйруғини бекор қилиш лозимлиги тўғрисида иш берувчи номига бирлашма Кенгашининг 28.06.2017 йилдаги тақдимномаси киритилди.

Бироқ, ёзма тақдимномага қонуний жавоб олинмаганлиги ва камчиликлар бартараф этилмаганлиги сабабли 2017 йил 13 июлда Тошкент вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига даъво аризаси киритилди ва судда касаба уюшмаси юристлари ишончли вакил бўлиб, менинг ҳақ-ҳуқуқларимни ҳимоя қилишда қатнашишди. Суд жараёни уч ой давом этди. Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 2017 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қаноатлантирилди.

Тошкент вилояти, “Қишлоқҳўжаликкимё” ҳудудий Акциядорлик жамиятининг 04.04.2017 йилдаги 57-к-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинди. Мен ўз эгаллаб турган лавозимимга қайта тикландим. Тошкент вилояти, “Қишлоқҳўжаликкимё” ҳудудий Акциядорлик жамиятидан менинг фойдамга мажбурий прогул учун 5млн .928.минг.436.сўм. Давлат фойдасига “Қишлоқҳўжаликкимё” ҳудудий Акциядорлик жамиятидан 193.456.минг сўм давлат божи ундирилди.

Ҳақиқат эгилади, лекин синмайди, деганларидек Тошкент вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашига ўз миннадорчилигимни билдираман. Ана шундай савобли ишларида касаба уюшмаларига куч-қувват  тилайман. 

Print Friendly, PDF & Email