2017 йил 27 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги, молия бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази, ёшлар итифоқи, бир қатор идоралар вакиллари ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани касаба уюшмаси фаоллари билан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини Ўрта Чирчиқ тумани хокими ўринбосари Ф.Султанов олиб борди. Ф.Султанов ўз маърузасида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида туман хокимлиги, бўлим ва идоралар вакилларининг туман касаба уюшмалари фаоллари билан Давра суҳбатларини ўтказиш яхши бир анъанага айланганлигини таъкидлаб ўтди.
У сўзини давом этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2016-2018 йиллар учун Бош келишув амалиётга тадбиқ қилиниб келинаётганлигини, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун Минтақавий келишув тузилган бўлиб, келишув асосида жойларда тизимли ишлар йўлга қўйилиб, вилоятимизнинг барча соҳаларида фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларнинг манфаатларини таъминлаш ишларини ҳокимликлар, иш берувчилар ва касаба уюшмалари вакилларидан иборат учтомонлама комиссиялар мувофиқлаштирилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, 2017 йил давомида барча корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг муҳокамаси жараёнида ишчи-хизматчилар томонидан меҳнат муносабатларига оид қатор саволлар ва таклифлар билдирилганлигини ва ушбу савол ва таклифларни муҳокама қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур чора-тадбирларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш мақсадида Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги, бўлимлар, идоралар ва касаба уюшмалари фаолларининг вакиллари билан Давра суҳбатини ташкил этилаётганлигини таъкидлади.
Ушбу ўтказилан Давра суҳбатида Ўрта Чирчиқ туман касаба уюшмалари уюшмалари фаоллари, туман ҳокимлиги, тижорат банклари, молия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази, Халқ таълими бўлими, тиббиёт бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида тижорат банкларига, бандликка кўмаклашиш марказига кўплаб саволлар берилди.
Ушбу берилган саволларга туман молия бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази мутассадди вакиллари томонидан жавоб берилди. Давра суҳбати бахс мунозараларга бой бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: