Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти 99 ёшини нишонлади, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Мазкур сана муносабати билан 22 ноябрь куни Чирчиқ шаҳридаги Кимёгарлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар, ўқувчи ёшлар, шунингдек Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.
Таъкидлаш керакки, мамлакатда ислоҳотлар жараёнида ҳарбий бошқарув тизимини такомиллаштиришга ва ҳарбий кадрларни тайёрлашга, барча олий ҳарбий таълим муассасаларини ислоҳ этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Олий ҳарбий таълим муассасаларида миллий дастур асосида таълимнинг замонавий стандартлари ишлаб чиқилган. Ана шундай ислоҳотлар самараси ўлароқ, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳам кўп тармоқли офицерларни тайёрловчи таълим муассасаси сифатида фаолият юритмоқда.
Билим юртида: танк қўшинлари тактик қўмондонлиги;
ҳаво-десант қўшинлари тактик қўмондонлиги;
теppopизмга қаpши куpашиш бўлинмалаpи тактик қўмoндoнлиги;
махсус операциялар кучлари бўлинмалари тактик қўмондонлиги;
зенит ракета қўшинлари тактик қўмондон-муҳандислиги;
зирҳли танк қуроллари ва техникалари тактик муҳандислиги каби ҳарбий мутахассис кадрларни тайёрлаб келмоқда.
Ўқиш муддати 4-5 йилни ташкил этади.
Манба: kun.uz
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: