2016 йилнинг 3 февраль куни “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан Таълим, фан, маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман кенгаши томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида республика оилавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Унда 16 та оила вакиллари қатнашди.
Спорт тадбири қатнашчилари югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, чаққонлик ва мерганлик эстафетаси, мохир ҳужумчи, қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси, арқон тортиш эстафетаси, 1 жамоа эстафетаси каби шартлар бўйича ўзаро куч синашдилар.
Беллашув натижасига кўра 1-умумтаълим мактабидан Нуралиевлар оиласига 1-ўрин, 12-умумтаълим мактабидан Ўринбоевлар оиласига 2-ўрин, 57-умумтаълим мактабидан Пардаевлар оиласига 3-ўрин берилди.
Ғолиб оилалар ва иштирокчиларга касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: