Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Ёшлар бирлашмасининг 1-таъсис Конференцияси бўлиб ўтди

Yangiliklar

Конференциянинг кириш сўзи билан чиққан Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Шавкат Матрасулович Собиров — «Президентимиз яқиндагина юксак минбардан – БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқларида: “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир!”.

Шу муносабат билан, деди давлатимиз рахбари сўзида давом этиб, одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг мухим вазифадир. Президентимиз ёшларни турли таҳдидлардан ҳимоялаш баробарида уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, глобаллашув ва ахборот-коммуникация  технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди ва бу ташаббус иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Шу ўринда эътироф этиш жоизки, юртимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати мустахкам хуқуқий асосга эга.  Бу Конституциямиз ва кўплаб қонунларимизда ўз ифодасини топган. Айниқса, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Ушбу хужжат ёшларнинг хуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салохиятини юзага чиқариш, мафкуравий тахдидларга қарши иммунитетини мустахкамлаш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.” Республикамизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида барча бўғиндаги касаба уюшмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, корхона ташкилотларда меҳнат қилаётган, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни хар томонлама қуллаб-қувватлаш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар бирлашмаси фаолиятини қўллаб – қувватлаш борасидаги ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Ёшлар бирлашмасининг 1-таъсис Конференцияси 2017 йил 25 октябрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўкув Марказида бўлиб ўтди.

Конференция ишида барча буғиндаги ёш мутахассислар, Тошкент вилояти бўйича делегатлар ҳамда Ёшлар иттифоқининг Тошкент вилояти кенгашидан Нажимов Жамоллиддин Вохобиддинович иштирок этдилар ва Президентимизнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш туғрисида”ги Фармони бўйича атрофлича тўхталиб ўтиб, касаба уюшмаларининг ёшлари билан ишлаш сохаси уйғунлигини фикр ва мулохазаларини билдирдилар. Конференцияда Ёшлар бирлашмаси ташкил этилиб, кун тартиби бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшларга оид сиёсати Концепцияси”нинг янги таҳрири, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Ёшлар бирлашмаси туғрисидаги Низоми кўриб чиқилиб тасдиқланди. Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси, Ёшлар бирлашмасининг раиси этиб Ахмедова Шахноза Бахтияровна ва ёшлар бирлашмасининг раис ўринбосари этиб Мирзаев Чингиз Гулом ўғли хамда Раёсат аъзолари сайландилар. Конференциянинг якуний қисмида Оқсарой қароргоҳида ташкил этилган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди. Ташриф мобайнида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтириб гулчамбар қўйилди.

Print Friendly, PDF & Email