Жорий йилнинг 20 октябрь куни Олмалиқ шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида Таълим, фан ва маданият ходимлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши томонидан ”Диний эктремизм, терроризм – маънавият кушандаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Олмалиқ шаҳридаги умумтаълим мактаблари ижтимоий фанлар соҳаси ўқитувчилари, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими масъул ходимлари, мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда Олмалиқ шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири К.Ҳамдамова маъруза қилди. Унда бугунги дунёда юз бераётган можаролар, халқаро террор ҳаракатлари, маънавий таҳдидлар ва информацион хуружлар, ақидапарастлик каби иллатларни олдини олиш хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда 100дан ортиқ ходимлар қамраб олинди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилганлиги боис иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Тадбир сўнгида “Остона” видеоролиги намойиши бўлиб ўтди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: