Аёлга эҳтиром тадбирлари

Янгиликлар

Олмалиқ шаҳридаги касаба уюшма ташкилотларида “Касаба уюшмаси хотин-қизларга” акцияси доирасида “Аёллари қадрланган юрт” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмокда. Яқинда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар кенгаши томонидан таълим, маданият муассасаларида меҳнат қилаётган 500 нафар илғор ходимлар, меҳнат фахрийлари, кам таъминланган хотин – қизлар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда жамият ва ҳаётимизда аёлларнинг тутган ўрни ва мавқеи, мустақил Ўзбекистоннинг ривожланишида уларнинг хизмати беқиёс бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди. Шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири К.Ҳамдамова, тармоқ касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси Б.Мусаев сўз олиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.

Шунингдек, тадбирда 20-умумий ўрта таълим мактаби директори И.Эргашева, 18- умумий ўрта таълим мактаби директори Н.Топилова давра иштирокчиларини қутлаб, дил сўзларини изҳор этдилар.

Тадбир сўнгида таълим, маданият муассасаларида меҳнат қилаётган
43 нафар фаол хотин-қизлар тармоқ касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланди.

Санъат усталари томонидан тайёрланган байрам концерти ҳаммага манзур бўлди

Print Friendly, PDF & Email