“Ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш” мавзусида ўқув семинари

Yangiliklar

2017 йилнинг 12 октябрь куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Ўзбекистон экологик харакати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида “Ёшларларнинг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарни Тошкент давлат Аграр университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори И.Исроилов ҳамда Ўзбекистон экохаракат ҳудудий бўлинмалар ва фаоллар билан ишлаш гурҳи раҳбари Ш.Азизов очиб берди.

Ташкил этилган ушбу семинарни янада мазмунли ва самарали ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси Х.Ғаффоров, Тошкент Давлат Аграр Университети “Манзарали боғдорчилик ва экологик” кафедраси доценти Ғ.Сапарова бошқа иштирокчилар ўз маърузалари ва видеороликлари билан қатнашдилар.

Семинарда Тошкент давлат Аграр Университетининг талабалари жами 250 киши иштирок этди.

Ўқув семинар сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахасислар томонидан жавоблар олидилар.

Print Friendly, PDF & Email