Меҳнат муҳофазаси бўйича давра суҳбатлари ўтказилмоқда

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги 1-сонли йиғилиш баёнининг 70-банди ижросини таъминлаш бўйича “Хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ташкил этилаётган иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш, аёлларнинг иш билан бандлигини ошириш ҳамда улар учун меҳнат шароитлари яратиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” масалаларида идоралараро ҳамкорликни таъминлаш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашини томонидан хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ташкил этилаётган иш ўринларида муносиб меҳнат шароитларини яратиш, норасмий бандликни олдини олиш ишлари бўйича мониторинг ўтказилмоқда.

Ташкилотларда маиший-санитария хоналари мавжудлиги (киймхона, ювиниш, аёлларнинг шахсий гигиена хоналари) ва уларни ўрнатилган меъёрларга  асосан жиҳозланганлиги ўрганилди. Мониторинг жарёнида ойлик иш ҳақлари, компенсация тўловлари, қўшимча таътиллар, қисқартирилган  иш соатлари,  иш шароитлари,  ишчи-ходимларга яратилган шароитларга  алоҳида эътибор қаратилди. Ташкилот ва муассасаларда коллеж  битирувчилари  учун  ишлаб  чиқариш  амалиётини  ўташ  даврида иш ўринлари хавфсизлигини  таъминлаш мақсадида меҳнат муҳофазаси ишлари  бўйича  давра  суҳбатлари ташкил этилмоқда,  тегишли  кўрсатмалар берилди.  Амалиёт ўташ даврида коллеж битирувчиларни махсус кийим, махсус пойафзал  ва бошқа шахсий ҳимоя воситалар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email