Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қибрай тумани кенгаши томонидан 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги “Kasaba sayr” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда 17 октябрь куни кўҳна Бухоро шаҳрига тизимда хизмат қилаётган 19 нафар касаба уюшма аъзоларни саёҳати уюштирилди. Бухоро шаҳри бўйлаб саёҳат юқори малакали гидлар томонидан тарихий-маданий обидалар, Арк, шайбонийлар расадхонаси, Сомонийлар макбараси, Буховуддин Накшбандий мақбаралари ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан таништирдилар. Саёхатчилар истиқлол йилларида мамлакатимизда олиб борилган бунёдкорлик ишларига ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш натижасида Бухоро янада гўзал шахарларга айланганлигини шоҳиди бўлишди. Тарихий шаҳарлардан бири Бухоро ўтган 26 йил давомида мисли кўрилмаган даражада ободонлашиб, нафақат республикамиз, балки бутун дунёнинг эътиборини тортмоқда. Барча саёҳатга борган ходимларда Бухоро шаҳридаги қадимий тарихий ва маданий обидалар, амалга оширилган ислотҳотлар катта таассурот уйғотди. Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган бу каби саёҳатлардан ишчи ходимларнинг кайфиятлари чог. Улар ишчи ходимларга курсатилаётган биз каби эътибордан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ўзларини миннатдорчилигини изхор этдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: