21-октябрь “Узбек тилига Давлат тили макоми берилган кун”

Yangiliklar

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани “Агроиқтисодиёт” касб-ҳунар коллежида 2017 йил 21 октябр куни Узбек тилига Давлат тили макоми берилган кун” муносабати билан  “Тил – бебахо бойлик” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тил миллатнинг миллат эканлигини англатувчи асосий воситаларидан биридир. Хар бир мамлакатнинг байроқ, герб, мадҳия сингари давлат рамзларини белгиловчи энг мухим омилларидан бири, унинг миллий тили ҳисобланади. Шунинг учун хар бир халқ ўз тили тараққиёти учун қайғуради, унинг истиқболи йўлида барча имкониятни яратишга интилади. Она тилимиз-Ўзбек тили 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили” мақоми берилган. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 4-моддасида ”Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили — Ўзбек тилидир” деб белгиланиши тилимизнинг ижтимоий ҳаётда қўлланилиши мавқеини янада мустаҳкамлади, уни муқаддас ва буюк тимсолга айлантирди” деди Агросаноат  касаба уюшма раиси Ш.С.Жураев.  Мазкур тадбирда катнашчилар “Давлат тили ҳақида қонунлар бўйича саволлар”, “Тил хақида мақоллар”, “Сардорлар ўртасида савол-жавоб”, “Тил мадҳи” шартлари бўйича ўз билимларини кўрсатдилар. Бахсларни хайъат аъзолари назорат қилиб баҳолаб боришди. Шартларни баҳолаб бориш вақти орасида коллеж ўқувчилари томонидан сахна кўринишлари, ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар намойиш этишди.

Тадбир сўнгида қатнашчилар, тадбирда иштирок этган фаол ўқувчилар, ҳамда тадбирни тайёрлаган фаол ўқитувчилар коллеж касаба уюшмаси ва туман Агросаноат  ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email