Жорий йилнинг 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросими бўлиб ўтди.. «Ислом Каримов миллатнинг ҳақиқий етакчиси сифатида она халқини, гўзал ва бетакрор Ўзбекистонни жонидан ҳам ортиқ севар, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқаришни ўз ҳаётининг бош мақсади, деб билар эдилар, деди давлатимиз раҳбари. У киши ўзининг «Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак», деган ғоясига бир умр амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратдилар.
Бугундан бошлаб ушбу мажмуа бутун халқимиз учун қутлуғ ва табаррук қадамжо бўлиб қолади, албатта», деди очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг давлат раҳбари сифатидаги фаолияти Оқсарой қароргоҳида ўтган бўлиб, айнан шу ерда халқимиз, мамлакатимиз тақдири ва келажагига оид ғоят муҳим бўлган кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилингани ҳаммамизга яхши маълум. Бундан бир йил олдин Ўзбекистон халқи бошига тушган оғир мусибат туфайли ҳувиллаб қолган Оқсарой қароргоҳи бугун Ислом Каримовнинг сиймоси туфайли яна эл-юртимизни ўз бағрига чорламоқда.
22 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар “Нефт Газ Кимё Машинасозлик” Заводи АЖ да меҳнат қилаётган 60 нафар кекса авлод вакиллари Оқсарой қароргоҳида ташкил этилган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди. Ташриф мобайнида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Бу масканга қадам қўйган ҳар бир инсон Биринчи Президентимиз юрган йўлаклардан, хиёбонлардан ўтиб, яшаб ўтган ҳаёти ва фаолияти билан янада яқинроқ танишишга муяссар бўлдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: