Мураббийлар спартакиадаси ўтказилди

Yangiliklar

Хаётда инсон ким бўлмасин, қайси соҳада меҳнат қилмасин, шубҳасиз, унинг камолотида ўқитувчи ва мураббийларнинг беқиёс ҳиссаси бор. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланишининг бешта устивор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” асосида юртимизнинг илм-фан ва маърифат фидойиларини умумхалқ байрами – 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” га бағишланган Тошкент вилояти Олимпия захиралари коллежи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан жорий йилнинг 30 сентябрида уюштирилган “Мураббийлар спартакиадаси” булиб ўтди. Спартакиадада эркак мураббийлар ўртасида “Мини футбол” спорт ўйини, аёл мураббийлар ўртасида эса “Волейбол” спорт турлари бўйича мусобақалашдилар. Спартакиадада олимпия захиралари коллежининг 134 нафар мураббий, тарбиячи ва ўқитувчилар иштирок этишди. Спорт тадбирининг сўнгида  Тошкент вилояти Олимпия захиралари коллежи касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” га бағишлаб байрам тантанаси ташкил этилди ва ҳар бир иштирокчиларга эсдалик совғалар тақдим этилди. Ушбу спартакиада сўнгида хаваскор санъаткорларнинг чиқишлари барчада катта таъсурот колдирди.

Print Friendly, PDF & Email