Ўқитувчи ва мураббийлар дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаларидир. Қуёш ўз нури билан бутун табиат, борликни жонлантиргани каби муалим ҳам бор маҳорати, илми билан ўқувчи ёшлар қалбини илм зиёси билан тўлдиради. Улар бераётган пухта билим ва ибратли тарбия, хаёт бўсағасида турган ўғил-қизларнинг ватанпарвар ҳамда аҳлоқи гўзал инсонлар бўлишида беқиёс ўрин тутади. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича Касаба уюшмалари Федерациясининг дастури” асосида 1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан Қуйичирчиқ тумани таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 29 сентябрь куни таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб келаётган касаба уюшма аъзоларига байрам туҳфаси сифатида байрам уюштирилди. Байрамда Фидойи ўқитувчилар мактабгача таълим муассасалари тарбиячилар ва колледж ўқитувчи мураббийлар иштирок этишди. Тадбирнинг охирида устоз ва мураббийларнинг касбини улуғлаш, фидокорона меҳнатига муносиб рағбат ва эътибор кўрсатиш мақсадида ҳар бир иштирок этган касаба уюшма аъзоларга эсдалик совғалар ва гуллар тақдим этилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: