“Ёш фермер-2017” кўрик танлови Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

Yangiliklar

2017 йилнинг 21 сентябрида Тошкент вилояти Янгийул туманида мамлакатимизда жадаллик билан ривожланиб бораётган фермерлик ҳаракатида фаол иштирок этаётган шижоатли, изланувчан, теран фикрлайдиган, ташаббускор, дунё қараши кенг бўлган, қишлоқ инфратузилмасининг ривожланиши ва аҳолисининг фаровонлигини ўсиши учун масъулият билан меҳнат қилаётган ёш фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг юртимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, жамоат ишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги “Ёш фермер-2017” кўрик-танлови Тошкент вилояти босқичи булиб ўтди. Тадбирда  Тошкент вилояти Фермерлар Кенгашининг тажрибали ва ёш ишлаб чиқарувчи тадбиркорнинг  махсулотлар  кўргазмаси  намойиши булиб утди. Хакамлар хайъати томонидан ёш фермерлар бахоландилар, ғолиблар аниқлаб, ёш фермерлар орасидан 1-ўрин, 2-ўрин, 3-ўрин ҳамда турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқландилар. Мазкур ғолибларга  Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email