Вилоят хотин-қизлар комиссияси томонидан ижтимоий шериклик, ижтимоий ҳимоя, бандлик масалаларида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида вилоятдаги барча тармоқ туман ва шаҳар кенгашлари қошидаги ҳамда йирик корхоналар хотин қизлар комиссияси раислари учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. “Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизларларнинг ижтимоий меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмалари ўрни ва уни назорат этиш йўллари”, “Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида хотин-қизлар билан ишлаш комиссиясининг ўрни”, “Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқлари — жамоатчилик назоратида”, “Жамоатчилик назорати — хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий ва хуқуқий манфаатлари кафолати”, “Аёл бахти кафолатланган юрт”, “Конституция ва меҳнат кодексида хотин-қизларга берилган имтиёзлар” каби мавзуларида бир қанча семинар ва давра суҳбатлари ташкил қилинган. Бундай семинарлар Адлия бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Хотин-қизлар қўмита раислари ҳамда аёллар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи бошқа ННТлар ҳамкорлигида ўтказилди. Семинар интерфаол усулда, яъни машғулотларда (гуруҳлар тақдимоти) билан олиб борилди. Семинарда барча хотин-қизлар комиссия раислари вилоят хотин-қизлар комиссияси томонидан тайёрланган услубий қўлланма билан таъминланди. Семинар баҳс мунозараларга бой бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: