Тошкент вилоятида “Энг намунали оила ” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Yangiliklar

Кўрик танлов вилоятда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримларни олдини олиш ҳамда намунали оилалар ҳаёт тажрибаларини (оммалаштириш мақсадида Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви. Касаба уюшмалари бирлашмаси вилоят кенгаши, “Оила” илмий-амалий маркази, “Соғлом авлод учун” хайрия фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган.

«Оила — ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия кўрғонидир. Шу боис, оила халқимизда азал-азалдан муқаддас ҳисобланади. Зеро, халқнинг, миллатнинг келажаги айнан оила билан чамбарчас боғлиқ. Чунки, ҳар бир инсон оилада туғилади ва вояга етади. Ҳар бир боланинг келажакда ким ва қандай инсон бўлиб камол топишида оила муҳим ўрин тутади.

“Энг намунали оила” кўрик — танловининг мақсади ҳам айнан оилаларни мустаҳкамлашга, ёшларни оилавий хаётга тайёрлашга, оилавий ажримларни олдини олишга намунали оилалар ҳаёт тажрибасини оммалаштиришга йўналтирилган.

Барчамизга маълум, баркамол инсонни шаклланиши, унинг ёрқин истиқболи учун пойдевор оилада, ота-она томонидан барпо этилади. Бу фикримиз эса ўз навбатида оиланинг асосий таянчи бўлган ота-оналарнинг юксак савияси, алоҳида билим ва тажрибаларига суянади. Шундай экан ҳаммамиз оиламизда вояга етаётган фарзандларимизга ўрнак бўлишга, уларни тўгри тарбиялашга харакат қилишимиз лозим” деган фикрларни илгари сурди.

«Энг намунали оила” кўрик танловининг вилоят босқичида иштирок этган оила аьзолари 3 га шарг бўйича ўзаро беллашдилар. Улар ўз чиқишларида оилавий ҳаётда учрайдиган лоқайдлик, бир-бирини кўраолмаслик, эр-хотин, қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчилик, чет элга иш излаб кетиш, тўй-хашамлардаги ортиқча дабдабабозлик, ёшларни жиноят йўлига кириб кетиши каби муаммоли воқеаларни ёритдилар.

Танлов якунйда ғолиб бўлган оилалар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совгалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email