Маънавият соати

Yangiliklar

IMG_0563

Жорий йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши катта мажлислар залида вилоят бирлашмаси Кенгаши томонидан “Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси: Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар” мавзусида барча туман, шаҳар касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари раислари ва бирлашма Кенгаши ходимлари иштирокида “Маънавият соати”ўтказилди.

Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини ходимларга айниқса, ёшларга атрофлича тушунтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий билимини ошириш, маънавий савиясини юксалтириш давр тақозоси бўлиб қолмоқда.

Маънавият соатида Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор, А.Маврулов ўз маърузалари билан иштирок этди. У маърузасида Глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий омили ва сабаби хусусида гапирар экан, ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмаслигини уқтирди.

Маърузачи глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви эканлигини тингловчиларга тушунтирар экан, бу жараёнда маънавий таҳдидларга қарши курашиш ҳар биримизнинг виждонимиз, Ватанимиз олдидаги бурчимиз деди.

Тингловчилар томонидан берилган саволларга маърузчи батафсил жавоблар берди. “Маънавият соати” баҳс мунозараларга бой ўтди.
IMG_0566IMG_0532

IMG_0568

IMG_0557   IMG_0558

Print Friendly, PDF & Email