9-май “Хотира ва кадрлаш куни” байрами муносабати билан туманларда спорт мусобақалари

Yangiliklar

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Охангарон тумани кенгаши томонидан спортнинг оммавийлигини ошириш, тармоқдаги касаба уюшмаси аъзоларининг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини янада юксалтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимларни соғломлаштириш, спорт билан шуғулланишини ташкил этиш мақсадида 2017 йилнинг 6 май куни Оҳангарон тумандаги 52сонли умумтаълим мактабида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан эркаклар ўртасида спортнинг минифутбол, аёллар ўртасида спортнинг баскетбол турлари буйича мусобақалар бўлиб утди. Ушбу мусобақаларда жами 76 нафар касаба уюшмаси аъзолари иштирок этдилар. Ғолиб жамоалар ва иштирокчилар туман кенгашининг диплом ва эсдалик совгалари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email