“САЛОМАТЛИК САРИ” РЕСПУБЛИКА ОММАВИЙ ЮГУРИШ МАРАФОНИНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ

Yangiliklar

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Саломатлик сари” республика оммавий югуриш марафони бир вақтнинг ўзида республикамизнинг 14 та худудида ўтказилди.

Марафонини ўтказишдан асосий мақсад – меҳнаткашлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлашдир. Шунингдек, турли соҳа ходимлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг мазкур спорт турига бўлган қизиқишларини ошириш спортнинг енгил атлетика турини оммалаштириш ҳам ташкилотчиларнинг диққат марказида бўлди.

“Саломатлик сари” республика оммавий югуриш марафони бу йил илк маротаба 29 апрель куни бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарида ўтказилди.

Тошкент вилоятида ҳам ушбу марафон  Олмалиқ шаҳрида ўтказилди.

Иштирокчиларнинг ҳаракатланиши давомида марафон масофаси оралиғида таниқли спортчилар, санъаткорлар, ёш ижрочилар ва бадиий ҳаваскорлик дасталари, маданият ходимлари иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган маданий тадбирлар ҳам ўтказилди. Қизғин ва дўстона беллашувлар остида ўтган мазкур спорт байрамига турли тармоқлар тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари, маҳаллалардаги аҳоли ҳамда ёшлар ҳам кенг жалб этилди.  Марафонда нафақат ишчи ходимлар балки эл ардоқлаган ва таниқли санъаткорлар, кино ва театр актёрлари ҳам иштирок этди.

Марафон мусобақаларида 18-30, 30-45 ёшлилар, шунингдек, 45 ва ундан катта ёшдаги ходимлар белгиланган йўналишларини босиб ўтдилар. Мусобақаларга профессионал спорт усталарининг кўргазмали чиқишлари янада файз киритди. Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқлангунга қадар спорт байрами иштирокчилари эътиборига таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар, бадиий жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Марафони якунлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар ёш тоифалари бўйича 1-, 2- ва 3-ўринлар учун Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан таъсис этилган диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, веломарафонда қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Хусусан, эркак ва аёллар ўртасида “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш иштирокчи”  номинациялари бўйича ғолиблар касаба Бирлашмаси кенгашининг рағбатлантирувчи мукофотларига сазовор бўлдилар.        

Print Friendly, PDF & Email