Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Ҳужжат матни Lex.uz порталида эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерлар ҳарбий академик лицейларнинг бўш (вакант) директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва ўқитувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг бўш (вакант) маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари ҳамда тарбиячиси лавозимларига ишга қабул қилинади.
Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: