Фахрийлар – доимо эъзоз ва эҳтиромда

Yangiliklar

Кексаларга иззат-икром кўрсатиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан бири бўлиб ҳисобланади. Хар бир ишимизни уларнинг маслаҳати ва дуолари билан бошлаймиз, нуронийларимизнинг бой хаётий тажрибаларига таянамиз. Мана шу анъана давлатимиз сиёсатида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаган режасига мувофиқ 2017 йил “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили”да республикамизнинг 36 та санаторийларида 5890 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бепул соғломлаштирилади. Юртимизнинг барча ҳудудларида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шунақа тадбирлардан бири “Ўзбеккўмир” АЖ бўлиб ўтмоқда. Ташкилот филиалларида ишлаб, бугунги кунда нафақага чиққан, ёлғиз қолган кекса кишилар, ногиронлар ҳамда 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари 42 нафарини ташкил қилади. Уларнинг яшаш шароитлари, соғлиқлари ташкилот касаба уюшмалари эътиборида. “Ўзбеккўмир” АЖ раҳбарияти ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кўмир саноатида ишлаган барча Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 04 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига асосан уларни ҳар бирини “Ўзбеккўмир” АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг 2017 йил 12 апрелида №13 сонли қўшма қарори қабул қилинган. Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 9 май-“Хотира ва қадрлаш куни” байрами олдидан уларга озиқ овқатлар тўпламларини тарқатиш режаси қабул қилинган. Ёлғиз қолган кексаларни соғликларини тиклаш мақсадида уларнинг 4 нафарига санаторийларга имтиёзли йўлланмалар берилди, 13 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.

Бугунги тинч хаётимизни барпо этишга беқиёс хизматлари сингган, хонадонларимизнинг файзи бўлган муътабар кексаларимизнинг фаровон ва муносиб умр кечириш учун уларни  доимо хурматда, эъзозда ва эътиборда бўлишлари барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Print Friendly, PDF & Email