АСМ ходимлари касаба уюшмаси Чиноз туман кенгашининг ишловчи пенсионерлар, ногиронлар ва бошка тоифа ижтимоий химояга мухтож фукароларни ижтимоий химоя қилиш буйича маълум ишлар амалга оширилмоқда. Туман кенгашининг фукароларни ижтимоий химоялашга каратилган чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
Чора-тадбирда уларга ижтимоий ёрдам бериш (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш), жамоа шартномалари орқали имтиёзли асосда соғломлаштириш, ўз вақтида даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши назоратини таъминлаш, иш берувчилар билан жамоа шартномалари тузиш орқали пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш, театр, концерт ва бошқа маданий тадбирларга ташрифини ташкил этиш каби тадбирлар режалаштирилган.
Хозирги кунда туман кенгаши тизимидаги бошлангич ташкилотлардан 7 тасида 12 нафар ишловчи пенсионерлар, 5 нафар байналминалчи жангчилар, 2 нафар ногиронлар мехнат килмокдалар. Шунингдек, 30 нафар корхоналарда ишлаб ногиронликка чикканлар ва 5 нафар боқувчисини йўкотган оилалар ҳисобда туради. Ишловчи пенсионерлар, байналминалчи жангчилар ва ногиронлар мавжуд имтиёзлардан тулик фойдаланмоқдалар.
Корхона томонидан етказилган зарар туловларни ойма-ой бериб борилишини касаба қумиталари назоратини олиб бормоқдалар.
«Халқ билан мулокот ва инсон манфаатлари йили» дастури доирасида юқоридаги тоифа шахсларга бир канча амалий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, фермер хужалиги томонидан 14 нафар кекса ходимларга турли сиҳатгохларга бепул йулланмалар берилди.
Ижтимоий ҳимояга мухтож фуқароларни ишга жойлаштириш учун туман хокимининг қарори билан иш уринларини банд қилиб қуйиш лозим бўлган корхоналар шакллантирилган. Жумладан туман кенгаши тасарруфидаги корхоналарда ижтимоий химояга мухтож фуқаролари учун 30 та иш уринлари квоталаштирилган бўлиб, шу кунга кадар 6 киши бу уринларга ишга жойлаштирилган.
АСМ ходимлари касаба уюшмаси Чиноз туман кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда пенсия ёшига туладиган аёллар ва эркаклар руйхати шакллантирилиши, уларни пенсияга кузатишда етарлича эътибор курсатиб пенсияга кузатиш буйича барча касаба қумиталарига тавсиялар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: