Туман кенгаши тасарруфида хозирда 500 дан зиёд аъзоларни бирлаштирган 11 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолият олиб борилмокда. Туман кенгаши ва тасарруфдаги касаба қўмиталари йил бошида қабул қилинган жамоа шартномалари орқали ишларни ташкил этадилар.
Қабул қилинган жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоялашда “иш берувчилар” ва “ходимлар” нинг вакиллиги — касаба қўмиталари ҳамкорликда самарали иш олиб бормоқдалар. Қабул қилинган жамоа шартномалари ишчи-ходимларнинг меҳнат қилишлари учун хавфсиз шароитларни яратиш, меҳнат мухофазаси талабларига жавоб бериши, ишчиларга махсус кийим-бош ва бошқа ҳимоя воситалари билан таъминланиши, меҳнаткашларни соғломлаштириш, уларнинг хуқуқий ҳимояси кафолотлари каби бандлар киритилган.
Туман кенгаши бошлангич касаба қўмиталари билан ҳамкорликда меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини согломлаштиришга катта аҳамият бериб, турли спорт тадбирлари ўтказиб бормоқдалар. Туман кенгаши томонидан 2 та тармоқ меҳнаткашлари орасида спорт мусобақалари ўтказилди. Туман “Махалла” жамғармаси ва “Камолот” ЁИХ туман кенгаши билан хамкорлдикда маҳаллалар ўртасида 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида футбол турнири ташкил этилди. Ушбу турнирда Чиноз туманидан 5та футбол жамоаси ва қўшни Қуйи-Чирчиқ туманидан 1 та жамоа иштирок этди. Футбол мусобақаси ғолибларига туман хотин-қизлар қўмитаси, туман «Маҳалла» жамғармаси, туман «Камолот» ЁИХ, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Чиноз туман кенгаши томонидан таъсис этилган 700 минг сўмлик эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Касаба уюшма қумиталари маданий-маърифий ишлар бўйича ўзларининг йиллик иш режаларига эга бўлиб, уларга кўра меҳнаткашлар ва ёшларнинг маданий-маърифий онгини юксалтириш, миллий ғоя ва анъаналарни ривожлантириш ишлари олиб бормоқда. Жумладан, туман кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда маънавият-маърифат хоналари талаблар даражасида жихозланган бўлиб, ходимлар ва ўқувчилар маънавиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Меҳнаткашларни маданий ҳордиқ олишлари учун 4 марта Тошкент шаҳрига, 1 марта Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди. Олмазор қишлок ҳужалик касб-хунар коллежи талабаларидан иборат 30 кишилик гуруҳ Тошкент шахрининг диққатга сазовор жойларига саёхатга олиб борилди. 4 марта жамоа бўлиб концертга ташрифи ташкил этилди. 10 нафар меҳнат фаҳрийлари Тошкент шаҳрига ташриф уюштирилиб маданий ҳордиғ олиш ташкил этилди.
“Халқ билан мулокот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида кам таъминланган, кўпболали оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Ҳар бир анъанавий байрамлар ва саналарда маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар, ногиронларга моддий ва маънавий ёрдамлар берилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: